Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Бутун юртни олтингугурт ва туз куйдириб ташлаган бўлади. У ерга ҳеч нима экиб бўлмайди, ҳеч нарса унмайди, ҳеч қандай ўт ўсмайди. Юртингиз Эгамиз ғазаб устида йўқ қилган Садўм, Ғамўра, Адма ва Завўйим шаҳарларига ўхшаб қолади. Акс ҳолда, Абумалекдан олов чиқиб, Шакам ва Байт–Милло бекларини ямлаб юборсин. Шакам ва Байт–Милло бекларидан ҳам олов чиқиб, Абумалекни куйдириб йўқ қилсин.” Шаҳарларини вайрон қилдилар, даладаги ҳамма ҳосилдор ерларга тош отавериб, далани тошга тўлдириб ташладилар, булоқларини кўмиб юбордилар, барча мевали дарахтларини кесдилар. Фақат Хир–Харасот шаҳридаги тош деворлар қолди, холос. Палахмончилар шаҳарни қуршаб олиб, тош ирғитавердилар.
Выбор основного перевода