Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгамиз уларни босқинчилар қўлидан озод қилиш учун ҳакамларни юборди. Онот ўғли Шамгар даврида, Ёвел замонида юрмай қўйганди карвон. Йўловчилар сўқмоқдан юришга бўлди мажбур. Филистлар: “Ибронийлар қилич, найза ясай олмасин”, деб бутун Исроил юртида бирорта ҳам темирчи қолдирмаган эдилар. Шунинг учун бутун Исроил халқи омоч тишларини, чўкичларини, болта ва ўроқларини ўткирлаш учун Филистларнинг олдига борар эди. Омоч тиши билан чўкични ўткирлаш баҳоси икки мисқол кумуш, паншаха, болта ва темир учли говронни ўткирлаш баҳоси бир мисқол кумуш эди. Шу сабабдан Шоул билан Йўнатаннинг жангчиларидан бирортасида қилич ёки найза йўқ эди, фақат Шоул ва унинг ўғлида бор эди, холос.
Выбор основного перевода