Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шоҳнинг одамлари шаҳардан чиқиб кетиши биланоқ, шаҳар дарвозаси ёпилди. Улар айғоқчиларни қидириб, Иордан дарёсининг кечув жойигача боришди. Ўша куни кечаси Эгамиз Гидўнга деди: “Тур, қароргоҳга ҳужум қил. Мен уни сенинг қўлингга бердим. Гидўн туш таъбирини эшитгач, Худога сажда қилди. Орқага — Исроил халқининг қароргоҳига қайтиб: “Қани, кетдик! Эгамиз Мидиён лашкарларини қўлимизга берди”, — деди. У бутун Эфрайим қирлари бўйлаб чопарлар жўнатиб деди: “Пастга тушиб Мидиёнларга қарши жанг қилинглар. Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини қўлга олиб, Мидиёнларнинг ўтишига йўл қўйманглар.” Эфрайим одамларининг ҳаммаси тўпланиб, Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини эгаллаб олдилар. Эфрайим қабиласининг омон қолган жангчиларини қўлга тушириш учун Йифтох Иордан дарёсининг кечув жойларига соқчиларни қўйди. Қачонки Эфрайим қочоқларидан бири келиб: “Ўтиб кетай”, деб рухсат сўраганда, соқчилар: “Мабодо Эфрайим қабиласиданмасмисан?” дея савол беришарди. Қочоқ: “Йўқ”, деб жавоб бергач, Наҳотки Ҳабашистонликлар билан Ливияликлар эсингда бўлмаса?! Улар сон–саноқсиз лашкарлари, кўплаб жанг аравалари ва отлиқ сипоҳлари билан келган эди–ку. Ўшанда Сен Эгамизга суянганинг учун, Эгамиз уларни сенинг қўлингга берган эди.
Выбор основного перевода