Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Исроил халқи ҳали қуйидаги ерларни эгалламаган: бутун Филист ва Гешир халқининг ерлари, яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. Шимолда эса Исроил халқи ҳали Канъон халқининг барча ерларини босиб олмаган. Бу ерлар Сидон халқига тегишли бўлган Мерах шаҳрини ўз ичига олиб, шимол томонга, Амор халқи ерларининг чегарасидаги Офоқ деган жойгача чўзилади. Исроил халқи яна Габолликларнинг ерларини, Лубнон тоғли ерларининг шарқ томонини — Хермон тоғининг этагидаги Баал–Гаддан Лево–Хоматгача бўлган жойларни қўлга киритмаган. Улар Лубнондан Мисрафўт–Майимгача бўлган қирларнинг аҳолисини — барча Сидонликларни ҳам ҳали мағлуб қилмаган. Мен Ўзим мана шу халқларни бу юртдан, Исроил халқининг олдидан ҳайдайман. Мен сенга буюрганимдай, мана шу ерларни албатта Исроил халқига мулк қилиб бергин.
Выбор основного перевода