Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шунда Эгамиз булут ичида тушиб келиб, Мусо билан гаплашди, Мусога берган Ўз Руҳидан олиб, етмишта оқсоқолга берди. Руҳ оқсоқолларни қамраб олди ва улар зикр туша бошладилар. Лекин бундай ҳол бошқа такрорланмади. Мусо эса унга шундай жавоб берди: — Сен менинг манфаатимни кўзлаб, шу гапларни айтяпсанми? Менга қолса, Эгамнинг бутун халқи пайғамбар бўлсин, Эгамиз Ўз Руҳини уларнинг ҳаммасига берсин, дейман! у ерда қабила–қабила бўлиб қароргоҳ қурган Исроил халқини кўрди. Шунда Худонинг Руҳи Баломни қамраб олди, Эгамизнинг Руҳи Гидўнни қамраб олди. Гидўн бурғу чалиб, Абуазар уруғидан бўлганларни ўзига эргашишга чақирди. Эгамизнинг Руҳи Йифтохни қамраб олди. Йифтох Гилад ва Манаше ерларидан ўтиб, Гиладдаги Миспах шаҳрига етиб борди. У ердан йўлида давом этиб, Оммон юрти томон юрди. Шимшўн Зорох билан Эштойўл шаҳарлари орасидаги Дан қабиласининг қароргоҳида бўлганда, Эгамизнинг Руҳи уни бошқара бошлади. Ўша заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, кучини оширди. Шимшўн шерни, худди улоқчани парчалагандай, қўллари билан осонгина иккига бўлиб ташлади. Аммо бўлиб ўтган воқеа ҳақида ота–онасига оғиз ҳам очмади. Сўнг Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, унинг кучини янада оширди. Шимшўн Ашқалон шаҳрига кетди. У ерда ўттиз нафар Ашқалонлик одамни ўлдириб, кийим–бошларини ечиб олди. Ўша кийим–бошларни топишмоқнинг жавобини айтганларга берди–ю, жаҳл устида отасининг уйига қайтиб кетди. Шимшўн Лехига келганда, Филистлар уни қий–чув билан қаршилаб олишди. Шу заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, янада кучини оширди. Шимшўн қўлларидаги арқонларни куйган зиғир толаларини узаётгандай осонликча узиб ташлади. Шоул бу гапларни эшитган заҳоти, Худонинг Руҳи уни қамраб олди. Шоул қаттиқ ғазабланди.
Выбор основного перевода