Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Билхах ҳомиладор бўлиб, Ёқубга ўғил туғиб берди. Роҳила: “Худойим мени оқлади, У менинг илтижоимни эшитиб, менга ўғил ато этди”, деб ўғлининг исмини Дан қўйди. Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар Дан қабиласининг улуши эди. Аммо кейинчалик душманлар келиб, бу ерларни босиб олдилар. Шунда Дан қабиласи шимол томонга бориб, Лайиш шаҳрига ҳужум қилди. Улар шаҳарни қўлга киритиб, бутун шаҳар аҳолисини қириб ташладилар. Ўзлари эса шу шаҳарда жойлашиб, уни ўз бобоси Дан шарафига Дан деб атадилар. Дан ва Бершеба шаҳарларининг орасидаги кенг ҳудудда ва Гилад ўлкасида яшаган бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда тўпланди. Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига ўрнаштирди. Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди.
Выбор основного перевода