Михо қайтариб берган кумуш бўлакларининг 200 тасини онаси заргарга берди. Заргар бут ясаб, уни кумуш билан қоплади. Тайёр бўлган бут Михонинг уйига ўрнатилди.
Михонинг бир саждагоҳи бор эди. У руҳонийлар киядиган махсус либос тиктириб, яна бир нечта хонаки санамлар ясаттирди, сўнг ўғилларидан бирини ўзининг саждагоҳига руҳоний қилиб тайинлади.