Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар Дан қабиласининг улуши эди. Аммо кейинчалик душманлар келиб, бу ерларни босиб олдилар. Шунда Дан қабиласи шимол томонга бориб, Лайиш шаҳрига ҳужум қилди. Улар шаҳарни қўлга киритиб, бутун шаҳар аҳолисини қириб ташладилар. Ўзлари эса шу шаҳарда жойлашиб, уни ўз бобоси Дан шарафига Дан деб атадилар. Бешала одам йўлга равона бўлди. Улар Лайиш шаҳрига келиб, у ерда Сидон аҳолиси каби мулойим, хотиржам ва тинч–тотув яшаётган одамларни кўришди. Бундан ташқари, атрофдаги халқлардан биронтаси ўша халққа хавф солмаган, юртига тажовуз қилмаганди. Улар Сидондан анча узоқда бўлиб, атрофдаги шаҳарлар билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эдилар. У ерга борганларингда, хотиржам яшаётган одамларга дуч келасизлар. Барча нарсага мўл ва кенг бу ерни Худо чиндан ҳам қўлингизга беряпти.
Выбор основного перевода