7
Бешала одам йўлга равона бўлди. Улар Лайиш шаҳрига келиб, у ерда Сидон аҳолиси каби мулойим, хотиржам ва тинч–тотув яшаётган одамларни кўришди. Бундан ташқари, атрофдаги халқлардан биронтаси ўша халққа хавф солмаган, юртига тажовуз қилмаганди. Улар Сидондан анча узоқда бўлиб, атрофдаги шаҳарлар билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эдилар.