Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Бир куни улар ўз қабиласининг жамики уруғлари орасидан бешта жангчини танлаб: “Боринглар, юртни синчиклаб текшириб чиқинглар”, — дея уларни Зорох ва Эштойўл шаҳарларидан жўнатиб юбордилар. Бу одамлар йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолишди ва тунни ўша ерда ўтказишди. Шунда юртни, аниқроғи, Лайиш шаҳрининг атрофларини кўриб чиққан бешта одам биродарларига дейишди: “Бу хонадонларнинг бирида руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва бут борлигидан хабарларинг борми? Нима қилишимиз кераклигини яхши ўйлаб кўринглар.”
Выбор основного перевода