Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: агар эркак ёки аёл онт ичиб, ўзини маълум бир муддатга Эгамизга назр сифатида бағишлашга қарор қилган бўлса, у шароб ва ўткир ичимликлардан ўзини тийсин. Узум сиркасини ҳам, бошқа ўткир ичимликларни ҳам истеъмол қилмасин. Узумдан тайёрланган бирор ичимликни зинҳор ичмасин. Майизни ва узумни ҳеч оғзига олмасин. У ўзини назр қилган давр мобайнида узумдан тайёрланган бирор нарсани истеъмол қилмасин, ҳатто узумнинг дони ва пўстлоғини ҳам оғзига олмасин. Ўзи онт ичиб, белгилаган давр мобайнида сочига ҳам, соқолига ҳам устара теккизмасин. У Эгамизга бағишланганлиги учун назр қилинган кунлари тугагунга қадар сочларини ўстириб юрсин. Узумдан тайёрланган биронта нарсани ҳам оғзига олмасин. Шароб ва ўткир ичимликларни ичмасин, ҳеч қандай ҳаром нарса емасин. Айтганларимнинг ҳаммасига риоя қилсин. Шимшўн бутун сирини айтиб берди: — Бирон марта ҳам устара бошимга тегмаган. Чунки онамнинг қорнидаёқ Худога назр қилинганман. Агар сочимни олдирсам, кучим йўқ бўлади ва мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан. шундай ваъда берди: — Эй Сарвари Олам! Шу чўрингнинг қайғусига назар солиб, уни ёдга олсанг, чўрингни унутмай, унга бир ўғил ато этсанг, ўша ўғлимни умрбод Сенга назр қилган бўлардим, унинг бошига устара тегмасди. У Эгамизнинг назарида улуғ бўлади, шаробу ўткир ичимликларни оғзига олмайди. Онасининг қорнидаёқ Муқаддас Руҳга тўлади.
Выбор основного перевода