Эгамизнинг фариштаси унга зоҳир бўлиб деди: — Эй довюрак жангчи, Эгамиз сен билан биргадир.
Кейин аёл эрининг олдига бориб деди: “Олдимга Худонинг бир одами келди, унинг кўриниши худди Худонинг фариштасига ўхшаган жуда қўрқинчли эди. Унинг қаердан келганини сўрамабман. Ўзи ҳам менга исмини айтмади.
“Ё Раббий, — дея Эгамизга ёлворди Монувах, — ўша одамингни яна олдимизга юборишингни илтижо қилиб сўрайман. У келиб, бўлажак ўғлимизга нима қилишимиз кераклигини ўргатиб кетсин.”
Аёл шошиб–пишиб эрининг олдига югурди–да: “Тунов кун олдимга келган одам яна менга зоҳир бўлди!” — деб айтди.
Шу пайт Эгамизнинг бир фариштаси Закариёга зоҳир бўлди. Фаришта тутатқи қурбонгоҳининг ўнг томонида турарди.
Фаришта унга деди: — Закариё, қўрқма, сенинг илтижоларинг ижобат бўлди. Хотининг Элисабет сенга бир ўғил туғиб беради. Унинг исмини Яҳё қўясан.