Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Модомики, бу қулингизнинг хонадонига ташриф буюрибсизлар, мен нон–пон олиб келай. Саёҳатингизни давом эттиришдан олдин бардам бўлиб олинглар. — Майли, — дейишди улар, — айтганингдай қилавер. Иброҳим шошилганича чодирга қайтди–да, Сорага деди: — Тез бўл! Уннинг яхшисидан дарров бир тоғора олиб, нон ёп. Сўнгра подага бориб, семиз бузоқни танлади ва хизматкорига берди. Хизматкор дарров бузоқни сўйиб, таом тайёрлашга киришди. У сузма, сут ва пишириб тайёрланган бузоқ гўштини олиб, меҳмонларнинг олдига қўйди. Меҳмонлар овқатланишаётганда, Иброҳим дарахт остида уларга ўзи хизмат қилиб турди. Гидўн уйига бориб, битта улоқчани пиширди, бир тоғора ундан юпқалар тайёрлади. Улоқчанинг гўштини саватга, шўрвасини эса товоққа солиб, эман дарахтининг тагида ўтирган Эгамизнинг фариштасига олиб бориб, тақдим қилди. Бир куни Эгамизнинг фариштаси аёлга зоҳир бўлиб шундай деди: “Сен шу пайтгача бола кўришга ожиз эдинг, аммо кўп ўтмай сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан.
Выбор основного перевода