Мусо Исроил йўлбошчиларига Эгамиз берган қуйидаги қонунларни ҳам айтиб берди:
Зодўхнинг ўғли Охимас Йўабга: — Ижозат берсангиз, тез бориб шоҳимизга: “Эгам сизни ғанимларингиз қўлидан қутқарди”, деб хабар етказсам, — деди.
Шу орада Ҳабашистонлик етиб келди. — Шоҳ ҳазратларига хушхабар! — деди у. — Эгам адолат қилиб, сизга қарши исён кўтарганлар устидан ғалаба ато қилди.
— Мен Эгамнинг бандасиман. Ҳаммаси сиз айтганингиздай бўлсин, — деб жавоб берди Марям. Шундан кейин фаришта кетди.