Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Биринчи ойда бутун Исроил жамоаси Зин чўлига етиб келди ва Кадешда ўрнашди. Марям ўша ерда вафот этиб, дафн қилинди. Мусо Кадешдан Эдом шоҳига чопарлар орқали қуйидаги мазмунда бир хабар жўнатди: “Биз, Исроил халқи, сизнинг жигарингизмиз. Бизнинг бошимизга тушган кулфатлардан сизлар хабардорсиз. Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Биз экинзорларингиз ва узумзорларингизга кирмаймиз, қудуқларингиз сувидан ичмаймиз. Сизнинг юртингиздан ўтиб кетгунимизча, фақат Шоҳ йўлидан юрамиз, йўлдан ўнгга ҳам, чапга ҳам чиқмаймиз.” Лекин Эдом шоҳи Мусога: “Менинг юртимдан ўта кўрма, акс ҳолда, устингга қилич яланғочлаб бостириб бораман”, деб жавоб юборди. Исроил халқи эса Эдом шоҳидан илтимос қилди: “Биз катта йўлдан кетамиз. Агар сувингиздан ўзимиз ёки молларимиз ичса, ҳақини тўлаймиз. Биз бор–йўғи юртингиздан ўтиб кетмоқчимиз, холос.” Лекин Эдом шоҳи: “Ўтмайсизлар!” деб туриб олди. У Исроил халқига қарши тиш–тирноғигача қуролланган катта лашкарини бошлаб чиқди. Хуллас, Эдом шоҳи Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. Исроил халқи Эдом юртини четлаб ўтиб кетди. Шундай қилиб, Кадеш–Барнада анча турдингиз, бирмунча вақт у ерда қолиб кетдингиз.
Выбор основного перевода