Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
— Отажон! — деди бир пайт Исҳоқ отасига. — Лаббай, ўғлим, — деб жавоб берди Иброҳим. — Олов билан ўтин бор–у, лекин қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзи қани? — деб сўради Исҳоқ. Ҳоруннинг синглиси Марям пайғамбар чилдирмани қўлига олди. Ҳамма аёллар унга эргашиб, чилдирмаларини қўлларига олиб, ўйнадилар. Оммон халқи одамларини жангга сафарбар қилиб, қароргоҳини Гилад ўлкасида жойлаштирди. Исроил халқи эса тўпланиб, қароргоҳини Миспахда жойлаштирди. Йифтох Гилад оқсоқоллари билан кетди. Халқ уни ҳоким ва лашкарбоши қилиб тайинлади. Йифтох эса қўйган шартларини Миспахда Эгамизнинг ҳузурида қайд қилди. Довуд Гўлиётни ўлдиргандан кейин, жангчилар ўз уйларига қайтаётган эди. Исроилнинг ҳамма шаҳарларидан келган аёллар чилдирма ва торли мусиқа асбобларини чалиб, ўйин–кулги қилиб, шоҳ Шоулни кутиб олгани чиқишди. Эй Худо, зафарли карвонинг кўринмоқда! Худойим, менинг Шоҳим, Сенинг карвонинг Муқаддас маконингга бораётгани кўринмоқда! Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмангни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан.
Выбор основного перевода