Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ҳолингга вой, эй Мўаб халқи! Тамом бўлдингиз, Хамўш ихлосмандлари! Хамўш қочқин қилди ўғилларингизни, Амор халқининг шоҳи Сихўнга асир қилди Сизнинг қиз–жувонларингизни. Сизлар солиҳлигингиз учун, юрагингиз тўғри бўлгани учун уларнинг ерига бориб эгалик қилмаяпсизлар. Йўқ! Бу халқларнинг фосиқлиги туфайли Эгангиз Худо уларни олдингиздан ҳайдаяпти. Шу йўл билан оталарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Эгангиз онт ичиб берган ваъдасини бажаради. Эгамиз бундайлардан жирканади. Мана шу жирканч одатлари учун Эгангиз Худо ўша халқларни сизнинг олдингиздан ҳайдаб чиқаряпти. Мана, бутун олам Раббийсининг Аҳд сандиғи олдингизда Иордан дарёсидан ўтади. Шундай қилиб, барҳаёт Худо сизларнинг орангизда эканлигини, Унинг Ўзи Канъон, Хет, Хив, Париз, Гиргош, Амор ва Ёбус халқларини сизларнинг олдингиздан албатта қувиб юборишини биласизлар. Қуддуснинг шарқидаги тепаликда Мўаб халқининг макруҳ худоси Хамўшга ва Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга саждагоҳ қурди.
Выбор основного перевода