Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шунда Сорай Ибромга деди: — Чўримга имтиёз бериб, ўзим уни сизнинг қўйнингизга солиб қўйдим. Энди у ҳомиладор бўлиб, мени назарига илмай қўйди–я. Буларнинг ҳаммасига сиз айбдорсиз! Худога солдим, қай биримизнинг ҳақ эканимизни Худо ҳал қилсин! Наҳотки гуноҳсиз одамни гуноҳкор билан бирга йўқ қилсанг?! Асло! Сен гуноҳсизнинг бошига гуноҳкорнинг кунини солмайсан–ку! Ахир, Сен бутун оламнинг Ҳокимисан, адолат ила иш тутасан! Ота–боболаримизнинг Худоси — сенинг бобонг Иброҳимнинг Худоси ва менинг бобом Нахўрнинг Худоси — ўртамизда ҳакам бўлсин. Шундай қилиб, Ёқуб отаси Исҳоқ сажда қиладиган Худо номи билан қасам ичди. Қаранг, эй отам! Қўлимдаги манави парчага қаранг! Ридоингизнинг этагидан кесиб олдим. Ридоингиздан бир парчани кесиб олдим–у, лекин сизни ўлдирмадим. Кўнглимда ёмонлик ва маккорликдан асар йўқлигини яхши билиб олинг. Мен сизга гуноҳ қилмаганман–у, сиз эса менинг жонимга қасд қилиш пайига тушгансиз. Исроил шоҳи кимнинг пайига тушган, ахир? Сиз кимни таъқиб қиляпсиз? Ўлган итдай ёки бургадай арзимас бўлган меними?
Выбор основного перевода