Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо эса шундай деди: — Худо Мени фақат Исроил халқининг адашган қўйлари олдига юборди. Худонинг Ўз пайғамбарлари орқали берган ваъдалари сизлар учундир. Сизлар Худонинг Иброҳим орқали ота–боболарингиз билан тузган аҳдини ўзларингизга мерос қилиб оляпсизлар. Ахир, Иброҳимга Худо: «Сенинг зурриётинг орқали ер юзидаги жамики халқлар барака топади», деб айтган эди. Худо Ўз Қули Исони зоҳир қилгандан кейин, Уни биринчи бўлиб сизларнинг орангизга юборди. Чунки У ҳар бирингизни ёмон йўлдан қайтариб, сизларга барака бермоқчи.” Уларнинг баъзилари ишонмаган бўлса, нима бўпти? Уларнинг ишонмаганлиги Худонинг садоқатини бекор қиладими? Ахир, Худо ягона–ку! Суннатлиларни ҳам, суннатсизларни ҳам Худо имон орқали оқлайди. Исо Масиҳ орқали Худо Ўз ваъдаларини бажаради, шунинг учун биз ҳам Исо Масиҳ орқали Худони улуғлаб, “Омин, илойим шундай бўлсин”, деймиз.
Выбор основного перевода