Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Юнон халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.” Раббимиз Исо эса унга шундай деди: — Боравер, у Менинг танланган қуролимдир. У ғайрияҳудийлар орасида, шоҳлар ва Исроил халқи орасида номимни машҳур қилади. Энди сизларга — ғайрияҳудийларга айтяпман. Тўғри, мен сизларга Хушхабар келтириш учун юборилганман. Бу хизматимни жон–жаҳдим билан бажараман, Бундай ишлар қилиб юрганларни Худо маҳкум қилишга ҳақли эканини биламиз. Сиз имонингизга асосланиб, хизмат қилиб келяпсиз, шу сизнинг қурбонлигингиздир. Агарда менинг жоним фидо бўлиб, ҳаётим сизнинг қурбонлигингиз устига тўкиладиган шароб назридай бўлиб қолса ҳам, хурсанд бўламан, ҳаммангиз билан бирга шодланаман.
Выбор основного перевода