Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Сизлар ҳам ибодатларингиз орқали бизнинг фаолиятимизга шерик бўляпсизлар. Буни кўриб, кўпчилик биз учун Худога шукр айтади, чунки уларнинг биз учун қилган илтижолари натижасида Худо бизга илтифот кўрсатди. Руҳнинг самараси эса қуйидагилардир: муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр–тоқат, меҳрибонлик, эзгулик, ишонч, Нима бўлишидан қатъий назар, Масиҳ Хушхабарига лойиқ тарзда ҳаёт кечиришингиз керак. Шундай яшангларки, мен сизларни кўришга борганимда, Хушхабарнинг самараси бўлган имон учун якдиллик билан курашиб, бир руҳда мустаҳкам турганингизни кўрай! Аммо сизларни кўришга боролмасам, шундай хабар эшитай. Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман. Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас сизларга салом йўллаяпти. Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар деб, Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай сизлар учун ибодат қилмоқда. Эй биродарлар, хатимиз ҳам ниҳоясига етиб қолди. Биз учун ибодат қилинглар, худди сизларнинг орангизда бўлгани каби, Раббимиз Исо ҳақидаги Хушхабар тарқалаверсин ва иззат–ҳурмат билан қабул қилинсин.
Выбор основного перевода