Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Энди Худойимизнинг Қуддусдаги азизларига моддий маблағ тўплаш масаласига келсак, сизлар ҳам Галатия ҳудудидаги жамоатларга берган йўл–йўриқларимга амал қилинглар. Энди биродарлар, Худонинг Македониядаги жамоатларга кўрсатган инояти ҳақида сизларга айтмоқчимиз. Ахир, биламан–ку, сизлар ёрдам беришга тайёрсизлар, шунинг учун ҳам “Ахая ҳудудидаги имонлилар ўтган йилдан бери тайёр”, деб Македониядаги имонлиларга сизларни мақтаб юрибман. Сизларнинг сахийлик билан бераётган хайр–эҳсонларингиз уларни ҳам сахийликка ундади. Мана шу ҳадянгиз билан кўрсатган ёрдамингиз нафақат Худонинг Қуддусдаги азизларининг эҳтиёжларини қондиради, балки кўпчиликнинг Худога кўпдан–кўп шукрона айтишига сабаб бўлади. Шундай қилиб, Македония ва Ахая вилоятларидаги барча имонлиларга ўрнак бўлдингиз. Раббимизнинг каломи сизлардан фақатгина Македония ва Ахаяга ёйилиб қолмади, балки сизларнинг Худога бўлган имонингиз ҳамма жойда маълум бўлди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади.
Выбор основного перевода