Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бутга келтирилган қурбонлик гўшти масаласига келсак. Ўзингиз айтганингиздек, ҳаммамиз бу ҳақдаги ҳақиқатни биламиз. Аммо билим одамни шишинтиради, меҳр–муҳаббатли инсон эса ўзгаларнинг манфаатини кўзда тутади. Аммо ҳамма ҳам буларни билмайди. Орангизда баъзилар “бутлар бор” деган фикрга шунчалик ўрганиб қолганки, бутларга келтирилган қурбонлик гўштини еганда уларнинг виждони қийналади, чунки улар бундай гўшт ейишни ҳали ҳам бутларга сажда қилиш деб билади. Масалан, сен билимли одам, бутхонада таом еб ўтирибсан, дейлик. Бу масалада иккиланиб турган биродаринг сени кўриб қолади. Бундан кейин у бутга келтирилган қурбонлик гўштидан ейишга мойил бўлмайдими?! Сизлар айтганларимнинг ҳаммасини биласизлар, ўзларингиз Масиҳ ҳақида ўрганган ҳақиқатда собит турибсизлар. Шунга қарамай, буларни сизларга доимо эслатиб туришни хоҳлайман.
Выбор основного перевода