Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Кимки Раббимиз Исони яхши кўрмаса, у лаънати бўлсин! Эй Раббимиз, келгин! Пайғамбар эса унга шундай деди: — Мен ҳам сенга ўхшаган бир пайғамбарман, фаришта менга Эгамизнинг шу сўзларини айтди: “Уни йўлдан қайтариб, ўзинг билан бирга уйингга олиб кел, нон еб, сув ичиб олсин.” Лекин кекса пайғамбар ёлғон гапираётган эди. Ўз қондошларим ҳақи, Худонинг лаънати остида қолиб, Масиҳдан ажралишга ҳам рози бўлардим. Ахир, биров келиб, биз ваъз қилган Исодан бошқа бир Исо ҳақида ваъз қилса ёки сизлар олган Руҳдан бошқа бир руҳ ҳақида ва сизлар қабул қилган Хушхабардан бошқа бир хушхабарни айтса, бундай одамларни хуш қаршилаб ўтирибсиз. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки ҳатто шайтон ҳам ўзини нурли фаришта қилиб кўрсатади.
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода