Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Яҳудиядан бир неча одам Антиохияга келиб, имонлиларга шундай таълим бера бошладилар: “Мусонинг қонунига биноан суннат қилинмасангизлар, нажот топа олмайсизлар.” Павлус билан Барнабо улар билан қизғин баҳсу мунозарага киришдилар. Шунда: “Павлус билан Барнабо ҳамда Антиохиядан бир неча одам Қуддусга юборилсин”, деб қарор қилинди. Улар бу масалани ҳаворийлар ва оқсоқоллар билан муҳокама қилишлари керак эди. Имонлилар жамоати уларни йўлга кузатиб қўйди. Улар Финикия ва Самария орқали ўтар эканлар, ғайрияҳудийлар қандай қилиб Худога юз бурганини айтиб бердилар. Бу хабар ҳамма имонлиларга катта қувонч бағишлади. Павлус ва Барнабо Қуддусга келганларидан кейин, жамоат, ҳаворийлар, оқсоқоллар уларни самимий кутиб олдилар. Павлус ва Барнабо Худонинг улар орқали қилган ишларини йиғилганларга сўзлаб бердилар. Аммо фарзийлар мазҳабига мансуб имонлилар ўринларидан туриб: “Ғайрияҳудийлар суннат қилинишлари керак. Уларга Мусонинг қонунига риоя қилишларини буюриш керак”, дедилар. Ҳаворийлар ва оқсоқоллар бу масалани муҳокама қилиш учун йиғилдилар. Узоқ давом этган мунозарадан кейин Бутрус ўрнидан туриб, уларга деди: — Биродарларим! Ўзларингиз биласизларки, Хушхабарни ғайрияҳудийларга ваъз қилишим учун Худо мени анча вақт олдин орангиздан танлаб олди. Ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарни эшитиб, имонга келиши Унинг мақсади эди. Худо инсон зотининг юрагини билади, У бизга берган Муқаддас Руҳни ғайрияҳудийларга ҳам берди. Шу орқали уларни қабул қилганини тасдиқлади. Худо имон орқали ғайрияҳудийларнинг юракларини поклади. Шундай қилиб, биз билан ғайрияҳудийлар орасидаги фарқни Худо йўқ қилди. Шундай экан, нима учун шогирдларнинг елкасига оғир юк ортиб, Худони синаяпсизлар?! Ахир, бу юкни биз ҳам, ота–боболаримиз ҳам кўтара олмаган эдик–ку! Йўқ! Ишонамизки, биз ҳам улар сингари, Раббимиз Исонинг инояти туфайли нажот топамиз. Ҳамма ҳаворийлар ва оқсоқоллар сукутда қолдилар. Барнабо билан Павлус Худонинг улар орқали ғайрияҳудийлар орасида кўрсатган аломатлари ва ажойиботлари тўғрисида ҳикоя қилиб бердилар. Улар гапини тугатгач, Ёқуб сўз олди: — Биродарларим! Мени эшитинглар. Ҳозир Бутрус бизга Худонинг илк бор ғайрияҳудийларга илтифот назарини солганини ва улар орасидан Ўзига бир халқ танлаб олганини тушунтириб берди. Бу сўзлар пайғамбарларнинг айтганлари билан мос келади. Ёзилганидай: “Эгамиз шундай демоқда: «Бундан кейин Мен қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган шоҳлигини қайта тиклайман, Унинг харобаларини янгидан барпо қилиб, Уни қайта қураман. Шунда бошқа халқларнинг ҳаммаси Менга интиладилар, Ўзим даъват қилган ўша ғайрияҳудийлар Мени излайдилар.» “Эгамиз шундай демоқда: «Бундан кейин Мен қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган шоҳлигини қайта тиклайман, Унинг харобаларини янгидан барпо қилиб, Уни қайта қураман. Шунда бошқа халқларнинг ҳаммаси Менга интиладилар, Ўзим даъват қилган ўша ғайрияҳудийлар Мени излайдилар.» Эгамиз буларни бизга азалдан маълум қилган.” Ёқуб гапида давом этди: — Шунинг учун Худога юз бураётган ғайрияҳудийларни қийин аҳволга солиб қўймаслигимиз керак. Бунинг ўрнига, уларга хат ёзиб, шундай деб айтайлик: “Бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини тановул қилишдан, фаҳш–зинодан ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини ейишдан ўзларингизни тийинглар.” Ахир, Мусонинг қонуни азал–азалдан ҳар бир шаҳарда ваъз қилинмоқда, ҳар Шаббат куни синагогаларда ўқилмоқда. Шундан кейин ҳаворийлар ва оқсоқоллар бутун имонлилар жамоати билан шундай қарорга келдилар: “Гуруҳимиздан бир неча одамни танлаб олиб, уларни Павлус ва Барнабо билан бирга Антиохияга юборамиз.” Улар иккита одамни — Барсабо деган Яҳудони ва Силасни танлаб олдилар. Яҳудо ва Силас жамоатнинг йўлбошчилари эдилар. Уларни шундай мактуб билан жўнатдилар: “Биз, биродарларингиз бўлган ҳаворийлар ва оқсоқоллар, Антиохия, Сурия ва Киликияда яшайдиган ғайрияҳудий биродарларимизга салом йўллаяпмиз. Эшитишимизча, бизнинг орамиздан баъзилар бориб, ўзларининг гаплари билан сизларни хавотирга солибди, юракларингизни ғаш қилибди. Аммо уларни биз юбормаган эдик. Ахир, улар ўзларини Масиҳнинг ҳаворийлари қилиб кўрсатаётган сохта ҳаворийлар ва ҳийлакор хизматчилар–ку! Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки ҳатто шайтон ҳам ўзини нурли фаришта қилиб кўрсатади. Ишонаманки, сизлар бу хусусда бошқача фикр қилмайсизлар. Бу ишончни Раббимиз Исонинг Ўзи менга берди. Аммо сизларнинг фикрингизни чалғитувчи ким бўлмасин, жазосини олади. Қанийди, сизларни чалғитаётганларнинг ўзлари биратўла бичилса!
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода