Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Қулоқ солинг, эй денгиз ортидаги юртлар! Эътибор беринг, эй узоқдаги халқлар! Туғилмасимдан олдин Эгам мени чақирди, Она қорнида бўлганимдаёқ У исмимни айтиб чақирди. “Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.” Раббимиз Исо эса унга шундай деди: — Боравер, у Менинг танланган қуролимдир. У ғайрияҳудийлар орасида, шоҳлар ва Исроил халқи орасида номимни машҳур қилади. Мен — Исо Масиҳнинг қули бўлган Павлусдан Римдаги биродарларимга салом! Мен ҳаворийликка даъват этилганман, Худонинг Хушхабарини ёйиш учун танланганман. Худо олдиндан белгилаб қўйганларни даъват этди, даъват этганларни оқлади, оқлаганларни Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди. Хушхабарни тарқатиш хизмати менга Худонинг инояти бўйича топширилди. Бу иноятни Худо менга Ўзининг куч–қудрати орқали берди. Мен Худонинг азизлари орасида энг арзимагани эдим. Масиҳнинг ақл бовар қилмас бойлиги ҳақидаги Хушхабарни ғайрияҳудийларга етказишим учун менга Худонинг инояти берилди.
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода