Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган. Худо бизни ёвларимиз қўлидан қутқарди, Энди биз Унга қўрқмасдан хизмат қила оламиз. Сизлар бу дунёга тегишли бўлганингизда эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Сизлар эса бу дунёга тегишли эмассизлар. Мен сизларни бу дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади. Худо бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳни ўлимга топширди ва оқланишимиз учун Уни тирилтирди. Бу дунёга мослашманглар, фикр–зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз. Менга берилган энг муҳим таълимотни сизларга етказдим. Бу таълимот қуйидагичадир: Муқаддас битикларга мувофиқ, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлган. Бу дунёнинг худоси имонсизларнинг онгини кўр қилиб қўйган. Шунинг учун улар Хушхабарнинг нурини кўра олмайдилар. Бу Хушхабар Худонинг аниқ тасвири бўлган Масиҳнинг улуғворлигини кўрсатади. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени севиб, Ўзини мен учун фидо қилган. Ва бутун инсониятни қутқариш учун Ўз жонини фидо қилди. Шу орқали Худо Ўзи белгилаган пайтда нажот режасини аён этди. Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди. У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани ёғочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Унинг яраларидан биз шифо топдик. Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғламанглар. Дунёни севган одамда Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди. Зеро, дунёдаги бор нарса — инсон табиатининг хоҳишлари, нафс ва бойлик билан мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир. Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Худонинг иродасини бажарган одам эса абадий яшайди.
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода