Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Шоул эса жамоатни йўқ қилиш пайига тушган эди. У уйма–уй юриб, эркагу аёл имонлиларни судраб олиб чиқар, уларни қамоқхонага ташлар эди. Шу орада Шоул Раббимиз Исонинг шогирдларига қарши қаттиқ ўлим хавфини солиб юрарди. У олий руҳонийнинг ҳузурига бориб, Дамашқдаги синагогаларга хат ёзиб беришини сўради. У ерда эркак бўладими ёки аёлми — Исонинг йўлидан юрувчиларни топиб олса, уларни боғлаб Қуддусга олиб келишга ижозат сўраган эди. Шоул Дамашққа яқинлашиб қолганда, бирдан осмондан тушган бир нур унинг ён–атрофини ёритиб юборди. Мен илгарилари Масиҳга қарши чиқар эдим, Унинг издошларини таъқиб этиб, уларга жабр–зулм қилардим. Бироқ, шуларга қарамай, Худо менга раҳм қилди, ахир, мен Масиҳга ишонмаганим учун нима қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим.
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода