Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.” Эгам айтар: “Мен, Эгангиз, адолатни севаман, Талончилик, ҳақсизликдан нафратланаман. Садоқат билан халқимга мукофотини бераман. Улар билан абадий аҳд тузаман. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман. Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Мен уларга содиқ хўжайин эдим, аммо улар ўша аҳдимни бузишди.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир. халқимни қаҳр–ғазаб ва қаттиқ жаҳл устида турли юртларга тарқатиб юборганимдан кейин, уларни йиғиб оламан. Уларни яна мана шу ерга олиб келаман. Улар бу ерда осойишта умр кечирадилар. Улар билан қилган аҳдим мана шудир: Мен уларни гуноҳларидан фориғ қиламан.” “Эгамиз шундай демоқда: «Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг юрагига солиб қўяман, қонунларимни онгларига ёзаман. Мен уларнинг гуноҳларию қабиҳликларини ҳеч қачон эсга олмайман.»”
Выбор основного перевода