Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эҳтиёт бўл, ўша ҳамма буюмларни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат. Саҳрода ота–боболаримизнинг Муқаддас аҳд чодири бор эди. Бу Чодир, Худо Мусога буюргандай, У кўрсатган намуна бўйича ясалган эди. Ўша урф–одатлар келажакнинг шарпасигина, холос, аммо ҳақиқий ҳаёт Масиҳдадир. Шу сабабдан самовий Чодирнинг акси бўлган бу Чодир ва ундаги ҳамма ашёлар ҳайвонларнинг қони билан покланиши керак эди. Аммо самовий нарсалар бундан аълороқ қурбонликларни талаб қилади! Имони туфайли Нуҳ оиласини қутқариш учун кема қурганди. У мисли кўрилмаган кулфат ҳақидаги Худонинг огоҳлантиришларини эшитиб, Худодан қўрқиб, Унга қулоқ солганди. Қилган бу иши билан у Худонинг бутун дунё устидан чиқарган ҳукмини эълон қилди. Худо уни имони туфайли солиҳ киши деб билди. Эҳтиёт бўлинглар, сизларга гапираётган Худодан юз ўгирманглар! Худо ер юзида гапирган вақтда, Уни рад этганлар ҳалокатдан қутула олмаган эдилар. Шундай экан, биз осмондан гапираётган Худони рад этсак, икки дунёда ҳам жазодан қутула олмаймиз!
Выбор основного перевода