Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эгамиз айтмоқда Раббимга: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.” “Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.” Раббимиз Исо шогирдларига буларни айтиб бўлгач, осмонга кўтарилди. У Худонинг ўнг томонига ўтирди. Довуд осмонга чиқмаган бўлса–да, шундай деган эди: «Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.» Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди. Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди. Шу сабабдан, У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаган бўлиши шарт эди. Шундагина У халқни гуноҳларидан поклай оладиган, Худонинг хизматидаги раҳмдил ва содиқ Олий руҳоний бўла оларди. Эй биродарларим, сизлар Худонинг азиз халқисизлар. Худо сизларни Ўз ҳузурига киришга даъват этган. Келинглар, Худонинг Элчиси ва биз эътироф этган эътиқодимизнинг Олий руҳонийси Исо ҳақида мулоҳаза қилайлик. Шундай экан, ўзимиз эътироф этган эътиқодимизни маҳкам тутайлик! Зотан, бизнинг улуғ Олий руҳонийимиз бор. Худонинг самодаги ҳузурига кириб борган бу Олий руҳонийимиз Худонинг Ўғли Исодир. Исо биздан олдин у ерга кириб, биз учун йўл очиб берди. У Маликсидиқ сингари то абад Олий руҳонийимиз бўлди. Бизга айнан шундай — муқаддас, беғубор ва пок Олий руҳоний керак эди. Исо гуноҳкорлардан айрилган, осмондан ҳам юксакка кўтарилган. Энди эса Масиҳ келган хайр–баракаларнинг Олий руҳонийси бўлди. У инсон қўли билан қурилмаган, бу дунёга мансуб бўлмаган самодаги мукаммал Чодирга кирди. Ердаги Чодирдан буюкроқ бўлган самодаги бу Чодирдан ўтиб, Исога кўз тикайлик. Ахир, бу имон мусобақасида У биз учун йўл очиб, бутун масофани биздан олдин югуриб ўтди. Исо келажакдаги шодликка эришиш учун шармандали ўлимни писанд қилмай, хочда азоб тортиб жон берди. Ҳозир эса У Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди.
Выбор основного перевода