Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эҳтиёт бўл, ўша ҳамма буюмларни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат. Худо бизга янги аҳднинг хизматкорлари бўлиш қобилиятини берди. Бу аҳд қонунга эмас, балки Руҳга асосланиб тузилган, чунки қонун ўлимга етаклайди, Руҳ эса ҳаёт бағишлайди. Зеро, ҳаммамизга маълумки, Худо ягонадир, Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир. Бу Воситачи Исо Масиҳдир. У Ўзи инсон эди Унинг руҳонийлиги бу фоний дунёнинг талабига, яъни насл–насабга доир қоидаларга асосланмаган, балки Маликсидиқнинг руҳонийлиги сингари, чексиз ҳаёт қудратига асосланган. Демак, Худо Исо орқали бизни аълороқ бир аҳдга эриштирди, Исонинг Ўзи бунга кафилдир. Ана шу сабабдан Масиҳ янги аҳднинг воситачиси бўлди. Энди даъват этилган одамлар Худонинг ваъда қилган абадий меросига эга бўла оладилар. Улар аввалги аҳд даврида берилган Худонинг қонунини бузиб, гуноҳ қилган эдилар. Масиҳ эса уларни гуноҳларидан халос қилиш учун қурбон бўлди. Сизлар янги аҳднинг воситачиси Исонинг ҳузурига кирдингизлар. Исонинг қонига яқинлашдингизлар. Унинг қони Ҳобилнинг қонига ўхшаб қасос талаб қилмайди, аксинча, гуноҳларимизни ювиш учун тўкилган.
Выбор основного перевода