Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Чодиру маконларингиз пальмазор сингари бепоён, Бамисоли дарё бўйидаги боғ–роғлардир, Эгамиз ўтқазган алоэга ўхшар, Сув бўйидаги садр дарахти кабидир. Мен яқин орада олдингга бораман деган умиддаман. Борди–ю, кечиксам, Худонинг хонадонида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини билишинг учун буларни сенга ёздим. Зеро, жамоат барҳаёт Худога тегишлидир, жамоат ҳақиқатнинг пойдевори ва устунидир. Энди эса Масиҳ келган хайр–баракаларнинг Олий руҳонийси бўлди. У инсон қўли билан қурилмаган, бу дунёга мансуб бўлмаган самодаги мукаммал Чодирга кирди. Ердаги Чодирдан буюкроқ бўлган самодаги бу Чодирдан ўтиб, Ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўлди. У ҳақиқий Чодирнинг соясигина бўлган бу дунёдаги Чодирнинг Энг муқаддас хонасига эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган самовий Чодирга кирди. Ҳа, бизнинг улуғ Руҳонийимиз бор, У Худонинг бутун хонадони устидан масъулдир.
Выбор основного перевода