9
Шундай экан, турли хил ғалати таълимотларга берилиб, тўғри йўлдан оғиб кетманглар. Қурбонлик маросимларига доир егулик–ичгулик қоидаларига риоя қилавермай, яхшиси, Худонинг инояти билан юрагингизни бақувват қилинглар. Ахир, инсонлар яратган бу қоидалар уларга риоя қилувчиларга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Сиз ўткинчи озуқа учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озуқа учун ҳаракат қилинглар. Бундай озуқани сизларга Инсон Ўғли беради. Зотан, Отамиз Худонинг Ўзи бу вазифа учун Уни маъқул деб топди.
Хўш, нима дейлик? Иноят кўпаяверсин деб, гуноҳ қилишда давом этаверамизми? Йўқ, асло!
Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат.