Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ибронийлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Булоғинг сувлари муборак бўлсин, кўз очиб кўрганинг билан қувонгин. Жозибали оҳу ва гўзал кийик! Унинг оғуши сени қониқтирсин, доим унинг севгиси билан қаноатлангин. Нега энди, ўғлим, бегона хотинни кўнглинг қўмсайди? Нимага бегона аёлнинг оғушини қучасан? Инсоннинг хатти–ҳаракатлари Эгамизнинг кўзи олдидадир. Эгамиз одамнинг барча ишларини кузатиб туради. Фосиқнинг ишлари унинг ўзини ушлайди, гуноҳлари уни занжирбанд қилади. У аҳмоқлиги туфайли йўлдан озади, тарбиясизлиги дастидан ўлади. Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар–ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар, Худбин истакларга эрк бериш қуйидагиларни келтириб чиқариши ҳаммага аён: фаҳш–зино, ҳаром–ҳаришлик, ахлоқий бузуқлик, бахиллик, ичкиликбозлик, айш–ишратга берилиш ва шуларга ўхшаш ишлар. Сизларни олдин огоҳлантиргандим, яна огоҳлантиряпман: бундай ишларни қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди.
Ибронийлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода