Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ибронийлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Чўпон каби, У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради. Қулоқ солинг, Менга келинг, Тингланг, шунда яшайсиз. Довудга ваъда берган содиқ севгим ҳақи Сиз билан абадий аҳд тузаман. Мен улар билан абадий аҳд тузаман. Уларга доим яхшилик қилишдан қочмайман. Мендан юз ўгириб кетмасликлари учун уларнинг юракларига Мендан қўрқиш ҳиссини солиб қўяман. Мен сизлар билан қилган, Қурбонлик қони билан тасдиқланган аҳдим туфайли, Асирларингизни сувсиз чуқурликдан озод қиламан. Ўша куни уларнинг Эгаси Худо Ўз халқини қутқаради. Ахир, улар Эгамизнинг сурувидир. Эгамизнинг юртида улар Тож гавҳарларидай порлайдилар. Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади. Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди. Тинчлик манбаи бўлган Худо ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин!
Ибронийлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода