Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ибронийлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. Исо арқондан қамчи ясади–да, Маъбаддан ҳаммани мол–қўйлари билан бирга қувиб чиқарди. Саррофларнинг хонтахталарини ағдариб, пулларини сочиб юборди. Каптар сотувчиларга: — Буларни йўқотинглар бу ердан! Отамнинг уйини бозор қилманглар! — деди. Шунда Унинг шогирдлари Муқаддас битиклардаги: “Сенинг уйингга бўлган севгим ичимни ёндирар” деган сўзларни эсладилар. Имонсизлар билан шерик бўлманглар. Солиҳлик билан қабиҳликнинг орасида қандай алоқа бор?! Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?! Масиҳ билан шайтон орасида қандай иттифоқ бўлиши мумкин?! Имонли билан имонсизнинг орасида қандай шериклик бўлиши мумкин?! Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай умумийлик бор?! Ахир, биз барҳаёт Худонинг маъбадимиз–ку! Худо шундай деб айтган: “Мен уларнинг орасида яшайман, Уларнинг орасида юраман. Мен уларнинг Худоси бўламан, Улар эса Менинг халқим бўлади.” Бинобарин, Эгамиз шундай деган: “Халқлар орасидан чиқинглар, Улардан ажралиб чиқинглар, Ҳаромга қўл теккизманг, Шунда Мен сизларни қабул қиламан.” Бизнинг ватанимиз эса самодадир. Бизлар нажоткоримиз бўлган Раббимиз Исо Масиҳнинг ўша ердан келишини интизорлик билан кутяпмиз.
Ибронийлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода