Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди. Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади. Солиҳлар эса Худога бўлган садоқати туфайли тирик қолади.” Зиндонбон икковини ташқарига олиб чиқиб: “Жаноблар, нажот топишим учун нима қилишим керак?” деб сўради. Охири чидай олмай, укамиз Тимўтийни олдингизга юборишга қарор қилдик. Ўзимиз эса Афина шаҳрида қолдик. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни тарғиб этишдаги Худонинг хизматида Тимўтий бизнинг ҳамкоримиздир. Азоб–уқубатлар туфайли йўлдан тоймаслигингиз учун Тимўтий сизларни имонда мустаҳкамлаб, далда берсин, дедик. Қийинчиликларга учрашимиз пешанамизга ёзилганини ўзингиз биласиз–ку! Ахир, имонингиз туфайли жонларингиз нажот топади.
Выбор основного перевода