Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Устига у зиғир матосидан тикилган муқаддас кўйлакни, ичидан зиғир иштонни кийиб олсин, белига зиғир белбоғ боғлаб, бошига зиғир матосидан салла кийсин. Бу муқаддас либослардир. Шунинг учун у шу либосларни кийишдан олдин ювинсин, шундан сўнггина уларни кийсин. Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман. Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг номи билан ва Худонинг Руҳи орқали покландингиз, Худога бағишландингиз, оқландингиз. Эй азизларим, Худо бизга шундай ажойиб ваъдалар берган экан, баданимизни ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай нарсадан ўзимизни поклайлик. Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай Худо учун ажратилган эканлигимизни кўрсатайлик. Биз Исо Масиҳ туфайли ва Унга бўлган имонимиз туфайли Худонинг ҳузурига дадиллик ва тўла жасорат билан яқинлашиш имконига эгамиз. Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди.
Выбор основного перевода