Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Лекин қасддан гуноҳ қилган одам, Исроил халқиданми ёки мусофирми, Эгамизга шак келтирган бўлади. Ўша одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! Келинг, шаробу сут сотиб олинг пулсиз, текинга! Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди. Наҳотки Худодан юз ўгирган одамни яна тавбага олиб келиб бўлса?! Бундай одам Худонинг нурини кўриб, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлиб, Худо каломининг эзгулигини тотиб кўрган ва келажак дунёнинг қудратини ўз тажрибасида кўрган. Агар шуларга қарамай, у Худодан қайтса, икки дунёда ҳам тавба қилмайди! Чунки бу қилмиши билан Худонинг Ўғлини гўё бошқатдан хочга михлаб, ҳамманинг олдида Уни шарманда қилаётгандай бўлади. Худонинг йўлидан юрган одамни мўл–кўл ёмғирга тўйган ерга ўхшатса бўлади. Бундай ер деҳқонлар учун яхши ҳосил етиштириб, Худодан барака топади. Худодан қайтган одам эса янтоғу тикан босган ерга ўхшайди. Бундай ер фойдасиз бўлиб, лаънатга дучор бўлиш хавфи остида қолади. Охир–оқибатда эса оловга ем бўлади.
Выбор основного перевода