Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Лекин қасддан гуноҳ қилган одам, Исроил халқиданми ёки мусофирми, Эгамизга шак келтирган бўлади. Ўша одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Эгангиз Худо сизга бераётган шаҳарларнинг бирида орангиздан бирорта эркак ёки аёл Эгангиз олдида қабиҳлик қилиб, Унинг аҳдини бузса, бегона худоларга хизмат қилса, ўша худоларга ёки қуёшга, ойга ва самовий жисмларга топинса, тақиқланган бу ишларни қилса, бу воқеадан сизлар хабардор бўлсангиз, эшитганларингизни яхшилаб текширинглар. Исроил халқи орасида ҳақиқатан ҳам бундай жирканч иш қилинган бўлса, ўша гуноҳкор эркак ёки аёлни шаҳар дарвозасидан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар. Одам фақат иккита ёки учта гувоҳнинг сўзи билан ўлимга ҳукм қилиниши мумкин, битта гувоҳнинг сўзи билан ўлдирилмасин.
Выбор основного перевода