Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан. Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу Канъон юртининг ҳаммасини Мен сенга ва наслларингга абадий мулк қилиб бераман. Мен уларнинг Худоси бўламан. — Мен Исроил халқининг минғирлаб нолиганини эшитдим. Уларга шу гапларни етказ: “Оқшом гўшт ейсизлар, эрталаб эса тўйгунингизча нон ейсизлар. Ўшанда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.” Мен Исроил халқи орасида истиқомат қиламан, уларнинг Худоси бўламан. Шунда улар Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб оладилар. Ахир, Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилай деб, уларни Миср юртидан олиб чиққанман. Мен уларнинг Эгаси Худоман. Худойингиз бўлиш учун сизларни Миср юртидан олиб чиққанман. Мен Эгангизман.” Сизларни эса Эгамиз Ўзи учун танлаб олди. Бугунгидай Унинг халқи бўлишингиз учун сизларни Мисрдан — темир ўчоқ ичидан олиб чиқди. Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Шундан кейин Эгамиз қудратию ажойиботлари билан, буюк, ваҳимали аломату мўъжизалари билан бизни Мисрдан олиб чиқди. токи бугундан бошлаб сизлар Унинг халқи, У эса сизнинг Худойингиз бўлсин. У бундай қилишини сизларга ва ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга қасам ичиб ваъда қилган эди. Халқинг Исроилни то абад Ўзингнинг халқинг қилдинг. Эй Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг. “Юкни олдим елкангиздан, — дейди У. — Қўлларингиз саватдан озод бўлди. Мана, ҳамма кўриб билсин, Буларни Мен, Эгангиз, Ўз қўлим билан қилганимни улар тушунсин. Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Буларни яратганимни улар англаб етсин.” Ғолиб келганларга бу баракалар насиб бўлади. Мен унинг Худоси бўламан, у Менинг ўғлим бўлади.
Выбор основного перевода