Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми. Рубен Исроилнинг тўнғичидир. Рубен ўғилларидан келиб чиққан уруғлар мана шулардир: Ханўхдан Ханўх уруғи, Паллувдан Паллув уруғи, Хазрондан Хазрон уруғи, Кармидан Карми уруғи келиб чиққан. Рубен уруғлари мана шулардан иборатдир. Улар саналганда, 43.730 киши чиқди. Паллувнинг Элиёб деган ўғли бор эди, Элиёбнинг эса Намувол, Датан ва Абурам деган ўғиллари бор эди. Датан ва Абурам Исроил йўлбошчилари эди. Кўрахнинг издошлари Эгамизга қарши исён кўтаришганда, Датан ва Абурам ҳам уларга қўшилишиб, Мусо билан Ҳорунга қарши бош кўтарган эдилар. Ер ёрилиб, Кўрах билан бирга уларни ҳам ютиб юборганди. Ўша куни аланга Кўрахнинг 250 нафар издошини куйдириб йўқ қилганди. Мана шу воқеа халққа огоҳлантириш эди. Лекин Кўрахнинг ўғиллари ўша куни омон қолди. Рубен тўрт ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми эди.
Выбор основного перевода