Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун ўғли Элазар ҳам вафот этди. Элазарнинг ўғли Финхазга Эфрайим қирларидаги Гиво шаҳри улуш қилиб берилган эди. Элазар ўша жойга дафн қилинди. Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз буни кўрди–ю, ўрнидан туриб, жамоа орасидан чиқиб кетди. У найзасини олиб, Исроил халқидан бўлган ўша одамнинг орқасидан чодирга кирди–да, найзаси билан икковини ҳам ўлдирди. Финхазнинг санчган найзаси ўша одамнинг баданини тешиб ўтиб, аёлнинг қорнига кирган эди. Шундан кейингина Исроил халқи орасидаги ўлат тўхтади. Лекин ўлатдан 24.000 одам ўлиб бўлган эди. Шунда Эгамиз Мусога: — Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз Менинг қаҳр–ғазабимни Исроил халқидан қайтарди, — деди. — Исроил халқи орасида у Менга жон куйдиргани учун, Мен ғазаб устида уларга қирғин келтирмадим. Финхаз қўзғалиб, аралашди, Шунда ўлат ҳам тўхтади.
Выбор основного перевода