Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда Леви наслидан бир йигит билан қиз оила қурдилар. Кейинчалик аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Аёл чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди. Имромнинг хотини эса Йўхавад деган аёл эди. Йўхавад Левининг қизи бўлиб, у Мисрда туғилган эди. Йўхавад Имромга икки ўғил — Ҳорун ва Мусони ҳамда бир қиз — Марямни туғиб берди. Имромнинг ўғиллари Ҳорун ва Мусо эди. Ҳорун Худога бағишланган бўлиб, энг муқаддас ашёлар учун масъулият то абад унинг ва унинг насли зиммасига юкланган эди. Улар Эгамизнинг ҳузурида қурбонликлар келтиришлари, Унга хизмат қилишлари ва то абад Унинг номидан халқни дуо қилишлари керак эди. Худонинг одами Мусога келсак, унинг ўғиллари Леви қабиласининг бир қисми ҳисобланарди.
Выбор основного перевода