Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди ваъда бериб айтаманки, сизларни Мисрда чекаётган азоб–уқубатларингиздан халос қиламан. Сизларни Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига, сут ва асал оқиб ётган юртга бошлаб олиб бораман.” Фиръавн сизларнинг гапингизга қулоқ солмайди. Ўшанда Мен Мисрга қарши қўл кўтариб, унга кўп кулфатлар келтираман. Кейин ҳукмнинг қудратли ишлари билан Исроил оилаларини ва қабилаларини олиб чиқаман. Ўзинг қутқарган ўша халқни Сен содиқ севгинг билан олиб борасан. Муқаддас маконингга қудратинг билан уларни етаклаб борасан. Эгамиз сизларни севгани учун ва ота–боболарингизга берган ваъдасини адо этиш учун сизларни танлади. Шу боис У сизларни Миср фиръавни ҳукмронлигидан, Мисрдаги қулликдан Ўз қудрати билан олиб чиқиб, озод қилди. Шундан кейин Эгамиз қудратию ажойиботлари билан, буюк, ваҳимали аломату мўъжизалари билан бизни Мисрдан олиб чиқди. Фақат Менга сажда қилинглар! Мен, Эгангиз, буюк қудратим ва ажойиботларим билан сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Менга таъзим қилиб, қурбонлик келтиринглар. Шукрона айтинг Мисрдан Исроилни олиб чиққанга, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Шукрона айтинг йўғон билакларию Кучли қўли ила Исроилни олиб чиққанга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Выбор основного перевода