Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин деб, пардадан тўсиқ қилдир: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан тиктир. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак бўлсин. Ҳовлига кириш жойига узунлиги йигирма тирсак бўлган парда қилдир. Уни майин зиғир матосидан тиктир, устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан нафис нақш солдир. Бу пардани тўртта тагликка ўрнатилган тўртта устун ушлаб туради. Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин деб, пардадан тўсиқ қилдилар: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан тикдилар. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак эди. Ҳовлига кириш жойи учун парда қилдилар. Уни майин зиғир матосидан тикдилар, устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан нақш солдилар. Бу парданинг эни йигирма тирсак, бўйи ҳовлининг тўсиб турадиган пардалари каби, беш тирсак эди.
Выбор основного перевода