Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Булут Чодир тепасида узоқ кунлар туриб қолганда ҳам, Исроил халқи Эгамизнинг талабига риоя қилиб, йўлга чиқмасди. Баъзан эса булут Чодир тепасида озроқ кун турарди. Бундай пайтда ҳам Исроил халқи Эгамизнинг амрига мувофиқ тўхтарди, Унинг амри билан йўлга чиқарди. Айрим вақтларда эса булут Чодир тепасида бор–йўғи бир кечагина туриб, эрталаб кўтарилар эди. Шунда Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди. Булут кўтарилган пайти, кечаси бўладими, кундузи бўладими, Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди. Баъзан булут икки кун, бир ой ёки узоқроқ вақт мобайнида Чодир тепасида туриб қоларди. Шунда Исроил халқи ҳам қароргоҳда қолиб, йўлга чиқмасди. Булут кўтарилгандан сўнг Исроил халқи йўлга чиқарди.
Выбор основного перевода