Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида уларнинг олдида юриб, йўлларини ёритиб йўл кўрсатиб борди. Шу тариқа Исроил халқи ҳамма вақт — кундузи ҳам, кечаси ҳам йўл юра олди. Муқаддас чодир ўрнатилган куни Чодирни булут қоплаб олди. Оқшомдан эрталабгача Муқаддас чодир тепасидаги ўша булутнинг кўриниши алангага ўхшар эди. Ҳар доим шу аҳвол юз берарди: Чодирни кундузи булут қоплаб олар, тунда эса булут алангага ўхшаб турарди. Кундузи уларни булут орқали етаклади, Тун бўйи аланга ёруғи орқали етаклади. Жамоа узра кундузи булутни, Тунлари тутунни, ёруғ алангани Эгам барпо қилади бутун Сион тоғида. Ҳа, ўша ҳашаматли шаҳар узра Эгам Ўзи соябон бўлади. Биродарлар, ота–боболаримизнинг тарихини ёдингизга солмоқчиман. Уларнинг ҳаммаси булут остида чўлни кезиб, Қизил денгиздан ўтдилар.
Выбор основного перевода