Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аканг Ҳорун ва унинг ўғиллари руҳоний бўлиб Менга хизмат қилишлари учун уларни бағишла: бу либосларни уларга кийгизиб, мой сурт, уларни руҳоний қилиб тайинла. Эгамиз Мусога деди: “Ҳорун ва унинг ўғилларини Учрашув чодири кираверишига олиб кел, улар билан бирга руҳонийлик либосларини, муқаддас қиладиган мойни, гуноҳ қурбонлиги учун буқани, иккита қўчқорни ва бир сават хамиртурушсиз нонни олиб кел. Сўнг бутун жамоани ўша ерга тўпла.” Мусо Эгамизнинг айтганини қилди. Жамоа Учрашув чодирига кираверишда тўплангач, Мусо уларга деди: “Мен ҳозир Эгам берган амрни бажараман.” Мусо Ҳорун ва унинг ўғилларини олдинга чиқариб ювинтирди. Сўнг Ҳоруннинг устига кўйлакни кийдириб, белига белбоғни боғлади. Устидан ридони кийдириб, эфодни тақди. Сўнг белига эфоднинг нафис нақшинкор камарини боғлаб, эфодни маҳкамлади. Кўксига кўкракпеч тақиб, кўкракпеч халтасининг ичига Урим ва Туммимни солди. Ҳоруннинг бошига саллани кийдирди. Эгамизнинг Мусога берган амрига биноан салланинг олд томонига олтин лавҳани ўрнаштирди, бу лавҳа Ҳорун Эгамизга бағишланганини билдирар эди. Сўнг Мусо Муқаддас чодирга ва унинг ичидаги ҳамма ашёларга муқаддас қиладиган мойдан суртиб чиқиб, уларни муқаддас қилди. Қурбонгоҳ устига мойдан етти марта сачратди. Сўнг қурбонгоҳга, қурбонгоҳ буюмларига, қўлювгичга ва қўлювгич таглигига мойдан суртиб, уларни муқаддас қилди. У Ҳоруннинг бошига ҳам муқаддас қиладиган мойдан суртиб, Ҳорунни Эгамизнинг хизматига бағишлади. Сўнг Эгамизнинг амрига кўра, Ҳоруннинг ўғилларини олдинга чиқариб, уларнинг устига кўйлаклар кийдирди, белларига белбоғлар, бошларига пешанабоғлар боғлади. Бу аҳдга мувофиқ, Финхазнинг ўзи ва унинг авлоди то абад руҳоний бўлишади, чунки у ўз Худосига — Менга жон куйдириб, қилган иши билан Исроил халқидан Менинг ғазабимни қайтарди.
Выбор основного перевода